ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бюджет ҳисобидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари, мавсумий кийим-бошни ҳар ойда етказиб бериш белгиланган.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг «Вилоятозиқовқаттаъминот» филиали билан ҳамкорликда «Vodiy saхovati agroeksрort» МЧЖ томонидан келтирилган 15 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари тўплами туманимизда истиқомат қилаётган беш нафар уруш фахрийси хонадонига етказиб берилди. Бу Халқ банки туман филиали кўмагида Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси томонидан ташкилланди. Уруш қатнашчилари бундай ғамхўрлик учун Юртбошимизга чуқур миннатдорчилик билдириб, дуо қилдилар.