ҚИЗЛАРИМИЗ ҒОЛИБЛАР САФИДА
Қизларнинг саломатлиги ва умумий физиологик ҳолатини яхшилаш, уларда эпчиллик, чаққонлик, қатъият каби хислатларни шакллантиришда бадиий гимнастика беқиёс ўрин тутади. Шу боис юртимизда ушбу нафис спорт тури оммалашиб, унга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
Жиззахнинг Ғаллаорол туманида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича 2003-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Республика турнири ўтказилди. Завқли, жўшқин мусиқа садолари остида юртимизнинг турли вилоятларидан келган бадиий гимнастикачилар ўз чиқишларини ихлосмандлар эътиборига ҳавола этдилар. Жажжигина спортчи қизларнинг эпчил ва аниқлик билан бажарган машқлари томошабинлар эътиборини қозонди. Майдонга чиққан қизларнинг бетакрор бадиий дастурлари мусобақага янада кўтаринкилик бахш этди.
-Мен шогирдларим билан бундай спорт мусобақасида иштирок этганимдан беҳад хурсандман, -дейди 1-БЎСМнинг бадиий гимнастика тўгараги раҳбари Зуҳра Қодирова. -Мазкур мусобақада шогирдларимдан уч нафари биринчи, яна шунчаси иккинчи, бир нафари учинчи даражали диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди. Уларга тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари топширилди.
Абдулла ВАҲОБОВ.
Ҳуррият МФЙ.

