Адашдим
Юрагимни қизил олмадек
Тутқазибман ёрим қўлига.
Севги таъмин туйиб ҳолвадек,
Айланибман унинг қулига.
Қоқилсам-да, ҳижрон тошига,
Бардошимга дардим тўкибман.
Вафосизнинг бориб қошига,
Сароблардан бахтим тўқибман.
Эҳ, бунча ҳам бўлмасам содда,
Ёлғонларга қалбим алишдим.
Вафосизлар борлиғи сохта
Беҳудага қанча олишдим.
Маҳлиё АБДУЛАЗИЗОВА,
18-МТМ тарбиячиси.

