Бугун тушларимга кирибсиз яна

Бугун тушларимга кирибсиз яна,

Сиз ҳам худди мендай севар экансиз.

Қўлда қизил гулни яшириб, шошиб,

Елдай мен томонга келар экансиз.

Ҳатто енгиб бўпсиз ғурурни бугун,

Мен учун ишқингиз этиб ошкора.

Юрагимга кўмган севгимни беун,

Кўзимдан ўқибсиз яна такрора.

Рўпарамда турар экансиз кулиб,

Жим туриб сўзлашар фақат нигоҳлар.

Армонларга юрак тўлганин кўриб,

Уни қувонч билан ювар гуноҳлар.

Севгимни гуноҳ, деб билардим аввал,

Энди билсам, бундай бахт йўқ дунёда.

Азизсиз мен учун худди қалбимдай,

Шу боис бу бахтни айлай зиёда.

Бугун тушларимга кирибсиз яна…

Шаҳзода УМАТАЛИЕВА.