Илҳом парисига
Вақтдек олий ҳакам дунё кезганда,
Кунлар ботибди-ю тонглар отибди.
Ҳар шоир маъноли шеърлар ёзганда,
Менинг илҳом парим ухлаб ётибди.
Ой пари, гул пари, уйқуда пари,
Уйқуни севсанг ҳам тур, шеър ёзайлик.
Нодира, Увайсий, Зулфия сари
Одимлар босайлик, дилни безайлик.
Уйғонгин қалбимни босмасдан ғафлат,
Кўнглимга киргину ёритгин уни.
Ҳеч шоир ёзмаган шеърий муҳаббат,
Бер менга, мен ёзай сирли туйғуни.
Мунаввар ЖАКБАРОВА,
11-мактаб ўқувчиси.

