Келажаги буюк Ўзбекистоним

Жаннати  она юрт – азиз бўстоним,

Ҳар бир қарич ери гул гулистоним,

Сен учун битгайман ғазал-достоним,

Келажаги буюк Ўзбекистоним.

Борлиқ жаранглайди сенинг номингдан,

Ватан учун ҳар он бахшида жоним.

Дунё ҳам лол қолгай сенинг шонингдан,

Келажаги буюк Ўзбекистоним.

Бу дунё ўткинчи, ёшлик ўткинчи,

Сен борсан дилимда, йўқдир армоним,

Сен абад яшайсан, яшнайсан доим

Келажаги буюк Ўзбекистоним.

Зилола ЭРМАТОВА,

41-мактаб ўқувчиси.