ТААССУРОТЛАР КАТТА
Яқинда Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси томонидан «Ёшлар тарбияси – кексалар нигоҳида» Давлат гранти лойиҳаси доирасида турли миллат вакилларидан иборат ёшлар иштирокида вилоят маданият ва тарих давлат музейига саёҳат уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти маблағи асосида ташкил этилган мазкур саёҳат барчамизда катта тассуротлар қолдирди. Музейда фаолият кўрсатаётган фонд, тарих ва мустақиллик, табиат, маънавият, санъат ва адабиёт, археология бўлимлари, адабиёт залида қўлёзма ва қадимий китоблар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдик. Тадбир ниҳоясида ширинлик ва музқаймоқ билан сийлашди. Саёҳатда ҳамроҳлик қилган «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаевга ҳамда тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз.
Шоҳсанам ИБРОҲИМОВА,
40-мактаб ўқувчиси.

