ТЕХНИКА – ДЕҲҚОН ҚАНОТИ
Ғофиржон САБАРОВ,
«Уйчи агросервис МТП ва ИСМ» МЧЖ директори:
«Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур», -деб бежиз айтилмаган. Туманимиз ғаллакорларининг эришган муваффақиятида техника жиловкорлари – комбайнчиларнинг ҳиссаси катта. Айниқса, ўрим пайтида Қодиржон Раҳимов, Абдувоҳид Йўлдошев, Иброҳим Қўчқоров, Қосимжон Абдураззоқовлар пешқадамликни қўлдан беришмади. Улар нафақат ғалла мавсумида, балки йил давомида техникалари соз ҳолатда бўлишига эришиб, ҳамкасбларига ибрат бўлишмоқда.
Жамиятимизга бу йил 14 млрд. сўмлик 5 фоизли кредит эвазига 44 та техника келтирилди. Жумладан, 11 та юқори унумли ҳайдов техникаси, 4 та комбайн, 10 та чопиқ трактори, 4 та ОВХ пуркагич, чигит экадиган сеялка каби техника воситалари деҳқонларимиз оғирини енгил қилмоқда.

