ЮТУҚЛАР БАРДАВОМ БЎЛСИН

Маъсумхон ХОЛМИРЗАЕВ,

170-отряд раҳбари:

-Бугун ғурури баланд уйчилик ғаллакорларнинг юзи ёруғ. Не-не машаққатлар билан етиштирилган ризқ-рўзимизнинг нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинишида фермерларга яқин кўмакчи бўлганимиздан, кўзланган маррага етиб, бир-биримизни ғалаба билан табриклаш насиб этганидан ва эришилган зафарда отрядимиз аъзоларининг ҳам оз бўлса-да ҳиссаси борлигидан мамнунман.

«Клаас Доминатор» комбайни операторлари Раҳимжон Тўрабоев, Холмуҳаммад Мўминовлар кунига 70 тоннадан ошириб ғалла ўришди. Уларнинг фидойи меҳнатлари эвазига бугун биз ҳам зафар суруридан масрурмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ғаллакорларимизни туманимиз тарихида илк бор эришилган юксак натижа  –  ғалаба билан қутлайман. Бу ютуқлар бардавом бўлсин.