Бахтиёр Эгамов раҳбарлигидаги 175-отряд ўрим-йиғимда энг олдинги ўринда борди. Юқори унумли «Вектор» комбайни ёрдамида кунига 100-130 тоннагача буғдой ўриб-йиғиб олинди. Дилмурод Қодиров, Ҳусниддин Мамадалиев, Улуғбек Муродиллаев каби комбайнчилар суръатни ҳар қачонгидан ҳам ошириб, ҳамкасбларига намуна бўлишди. Шунингдек, отрядга уюшган ИИБ вакиллари Адҳамжон Машраббоев, Отабек Акбаев, ёнғин хавфсизлиги ходими Ҳаётбек Примқулов, ҳайдовчилар Акрамжон Риззаев, Ҳусниддин Холбоевлар жонбозлик кўрсатишди.