Туман марказидаги имконияти чекланган болалар тарбияланаётган 1-сонли ихтисослашган давлат мактабгача таълим муассасасида юзга яқин кичкинтой тарбияланади. Уларга тўйимли ва мазали овқатлар тайёрлаб берилишида бош ошпаз Жамила Қамбарова (суратда, ўнгда) ҳамда ёрдамчи ошпаз Муяссар Нишонованинг хизматлари катта.