«YOSHLAR – KELAJAGIMIZ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ – АМАЛДА
Юртбошимизнинг шу йил 27 июндаги «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар ҳамда иш ўринлари яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Давлат дастурини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари ва мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи шу кунларда барча маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритиб, анкета маълумотномалар олмоқда. Жумладан, унда ёшларнинг чет тилларни билиш даражаси, компьютер саводхонлиги, меҳнат фаолияти, ишсиз сифатида бандлик марказида рўйхатга олинганлиги, ишсизлик сабаби, фаолият кўрсатиши учун кредит зарурати, касбга, ўқув курсларига бўлган қизиқиши, ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжудлиги, анкета эгасининг, ишчи гуруҳининг таклифларига алоҳида эътибор қаратилган.

