Болалик

Оқиб кетди дарё мисоли,

Тўлқинларда авж шиддати бор.

Юрагимда унинг тимсоли,

Болалигим бирам беғубор.

Ўтган йиллар ҳамон  ёдимда,

Ўртоқларим – шўх қизалоқлар.

Ўйнар эдик кўча, боғларда,

Қувончдан шод, кулиб ёноқлар.

Вақт юришдан тўхтамас сира,

Ёшлигимиз ўғирлаб олиб,

Болалик – энг ширин хотира,

Чорлайверар ўтмишда қолиб.

Уринсак-да, энди биз қанча,

Қайтмас бўлиб қолар болалик.

Эслаганда кўнгилдан анча

Ғуборларни олар болалик.

Мумтозбегим ЖАМОЛИДДИНОВА,

19-мактаб ўқувчиси.