ЙЎЛЛАР РАВОН
Туман марказидаги Ҳуррият маҳалласига кираверишдаги йўллар ўйдим-чуқур бўлиб, ёзда чанг, қишда лой, юришга ноқулай ҳолат юзага келган эди. «Шотут» ошхонаси олдидан ўтган йўл энг серқатнов йўл бўлиб, йўловчи-ю транспорт эгаларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганди. Яқинда бунга барҳам берилди. Мазкур йўлга асфальт ётқизилиб, йўллар равон ҳолатга келтирилди. Бу ишни туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг бош муҳандиси Раҳимжон Зоитов, иш юритувчиси Давлатали Рўзиев бошчилигида ишчилар Фазлиддин Шарипов, Давлатали Парпиев, Содиқжон Жўраев, Ҳалимжон Жўраев, Маъруфжон Қўзиев, Неъматжон Убайдуллаев, Алимардон Мамадалиев, каток машинисти Маҳаммаджон Ҳакимов, ҳайдовчилар Содиқжон Юнусов, Одилжон Тиллабоев, автогрейдерчи Шокиржон Маматалиевлар сифатли бажардилар.
Шунингдек, Ҳуррият маҳалласи фаоли Азимжон Мамадалиев, тадбиркор Баҳодир Эргашев ҳамда Абдуқодир Умаров, Жалолиддин Дадабоев, Ғофиржон Каримов, Фазлиддин Акбаров кабилар ҳашарда уюшқоқлик кўрсатдилар.

