КУЧЛИЛАР САРАЛАНДИ

24-25 июль кунлари 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2006-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича «Олимпия ҳаракати» шиори остида Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нозимжон Мамажонов, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» Сотиболди Насриддиновлар курашчиларга омад тилаган ҳолда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялаш, Ватанимиз обрўсини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган спортни ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланганини алоҳида таъкидладилар.

Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, 1-БЎСМ томонидан ташкил этилган мусобақада беш юздан зиёд спортчи 12 вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро беллашди. Эътиборли томони шундаки, ушбу нуфузли турнирда Республикамиз вилоятларидан ташқари Россия Федерацияси ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасидан спортчилар иштирок этдилар.