Онам
Оқ сутингиз ичдим туғилган оним,
Қалбимда жўш урар сиз ила қоним.
Сиз менинг фариштам, жону жаҳоним.
Осмоним, қуёшим, ой онагинам.
Борлигим, ҳаётим, юрагим – она,
Орзуим, умидим, тилагим – она,
Кўз очиб кўрганим, керагим – она,
Қоп-қора қошлари ёй онагинам.
Меҳрингиз юксакдир осмонлардан ҳам,
Сўзингиз мулойим, эркалар бирам,
Биби Фотимадан эмассиз ҳеч кам,
Чиройу меҳрга бой онагинам.
Хуршида АБДУҒАФФОРОВА,
24-мактаб ўқитувчиси.

