Отажонимга

Илк бор кор келганимда,

Шодон бўлган эдингиз.

Бахтингни кўрай, -дея,

Ният қилган эдингиз.

Бир қиз бўлайин, ота,

Ишончингизни оқлаб.

Хизматингиз қилмоққа,

Белимни маҳкам боғлаб.

Бошингиз эгилмасин,

Ғурурингиз мен ўзим.

Кўз нурингиз бўламан,

Аллоҳим берса тўзим.

Гар ёнимда бўлсангиз,

Кўз ёшим тўкилмайди.

Сиз белимнинг қуввати,

Қаддим ҳам букилмайди.

Нозима ТУРДИАЛИЕВА,

Ғайрат педагогика коллежи ўқувчиси.