Тўртликлар

Ота-онанг гар ҳаёт – бағри бутун инсонсан,

Вафодор бўлса ёринг – хушбахт, кўкси осмонсан.

Дўсти содиқларинг бор – хатарлардан омонсан,

Фарзандларинг қобилдир – зўр карвонга сарбонсан.

***

Эй, дўст, ота улуғдир, она – табаррук,

Кор келдингми онангга  бир калишчалик?

Суядингми отангни бир асо каби,

Дардларин тингладингми бир болишчалик?

Ўринбой МЎМИНОВ.