«ЎЙИНЧОҚЛАР УСТАСИ» ТАНЛОВИ

2-мактабгача таълим муассасасида «Ўйинчоқлар устаси» кўрик-танловининг туман босқичи бўлди. Унда тумандаги барча МТМларнинг тарбиячилари иштирок этдилар.

Танлов якунига кўра, миллий ўйинчоқлар ва ривожлантирувчи таълимий ўйинчоқлар ясаш йўналиши бўйича 30-МТМ, қўғирчоқ театри жиҳозлари, юмшоқ ўйинчоқлар, байрам эрталиклари йўналиши бўйича 14-МТМ, воқеабанд ўйин жиҳозлари, ҳаракатли ўйинчоқлар, монтисорри ўйинчоқлари йўналиши бўйича 8-МТМ жамоаси ғолибликка эришди.