КИТОБХОНЛАР САРАЛАНДИ
Ёш авлод ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёшларнинг кучли билим ва интеллектуал салоҳиятларини юксалтириш мақсадида мамлакат миқёсида ўтказиб келинаётган «Ёш китобхон» танловининг туман (шаҳар) босқичи ўз ниҳоясига етди.
7 август куни Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежида уч ёш тоифасида биринчи саралов босқичида 86 баллдан юқори натижага эришган мактаб ва коллеж ўқувчилари, уюшмаган ёшлар жам бўлишди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг билимларини икки йўналиш – ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари бўйича синовдан ўтказди.
Якунда 18-мактаб ўқувчиси Марҳабо Салижонова (10-14 ёшлилар), 26-мактаб ўқувчиси Хуршида Маҳмуджонова (15-19 ёшлилар), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг етакчиси Назира Эргашева (20-30 ёшлилар) ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мутахассиси Диана Шарипова диплом ва эсдалик совғаларини топширди.
Абдуҳаким НИШОНОВ.

