КЎРКАМ ВА АРЗОН
Оила – жамиятнинг кичик бир бўлаги. Чунки оилаларда турмуш яхши бўлса, улар фаровон ҳаёт кечирса, жамиятга кўрк бағишлайди ва мамлакат равнақ топади.
Давлатимиз Раҳбари томонидан 2016 йил 21 октябрда «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Арзон, замонавий ва шинам уй-жойлар қарорга асосан имтиёзли ипотека кредити асосида берилиши аҳолига катта қулайлик яратди. Дастур бўйича арзон уй-жойлар уч турдаги кўринишда қурилиши назарда тутилди. Pежага мувофиқ, уларга ажратилиши керак бўлган ер майдонлари ҳамда тайёр бўлган уйлар нархларининг тахминий қийматлари ишлаб чиқилди.
-Туманимизда уй-жойга эҳтиёжмандлар жуда кўп, -дейди туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Ҳамидов. -Аҳоли талабидан келиб чиқиб, шароитга кўра, туман ҳудудида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 86 та уй-жой қурилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 54 та хондон 3 қаватли, 32 та 2 сотихли уй-жойнинг қурилиш ишлари жадал кетмоқда. Улар туманимиздаги Ғайрат, Оқтош, Хизиробод маҳалла-ларида қад ростламоқда. Ҳадемай уйлар қуриб битказилиб, ўз эгаларига топширилади ва туманимиздаги кўпгина оилалар шинам уйларга эга бўладилар. Давлатимиз аҳолига қисқа фурсат ичида мана шундай қулайликларга эга бўлиш имкониятини яратмоқда. Зеро, оилада фаровонлик бўлса, жамият равнақ топади.
Аброр САБАРАЛИЕВ.

