ЧЕКСИЗ ҒАМХЎРЛИК ИЛА
Туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими 96 нафар якка-ёлғиз фуқарога меҳр ва эътибор кўрсатиб келяпти. Уларнинг кўнглини кўтариш, байрам арафасида йўқлаш, юмушларига кўмаклашишда бўлим ходимларидан Шарифа Бойчаева, Робия Ҳамидова, Наима Отабоева, Озода Отамирзаева, Дилором Қаюмова, Зуҳра Сайфиддинова, Мафтуна Шамсиддиновалар барчага ўрнак бўлишмоқда.
-Мен тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимининг жонкуяр ходимларидан миннатдорман, -дейди Навоий МФЙда яшовчи Насибахон Юнусова. -Улар доимо ҳолимдан хабар олиб, турли тантаналарда йўқлашни канда қилмайдилар. Илойим, бу савобли ишлари бардавом бўлсин. Саховатпешалар сафи кенгаяверсин.
Яқинда бўлимда ҳисобда турувчи, август ойида таваллуд айёмини нишонлаётган Насибахон Юнусова, Озодахон Дўстматова, Хадичахон Ғозиеваларга бир пиёла чой устида тадбир уюштирилди. Уларга бўлим мутахассиси Баҳромжон Йўлдошев эзгу тилаклар билдириб, эсдалик совғаларини топширди.
Ўз мухбиримиз.

