Шоир ва деҳқон

Деҳқонлар ишлайди доимо тинмай,

Меҳнатнинг ортидан кўришар роҳат.

Шоирлар шеър ёзар, оромни билмай,

Номлари абадий қолади албат.

Деҳқон қўлларида рақс тушар кетмон,

Ғайрати зап жўшиб, тошиб келади.

Шоирлар қўлига қалам олган он,

Илҳом парилари шошиб келади.

Ёзганларим ўқиб сиз, азизларим,

Ўйламанг, деҳқон ва шоирга осон.

Ягона ўтинчим: қадрдонларим,

Уларга тотш отманг – бўлади ёмон.

Мадинабону Иззатиллаева,

19-мактаб ўқувчиси.