Ўзбекистон
Севсам севгудексан жаннатмаконим,
Боболардан мерос мангу бўстоним.
Бағрингда шод-хуррам ўтар ҳар оним,
Олам ичра танҳо Ўзбекистоним.
Осмонинг мусаффо, чарақлар қуёш,
Меҳнат-ла бахт топган бунда қари-ёш.
Меҳмонга чорлайди топганида ош,
Мурувватли дарё Ўзбекистоним.
Тўрт фаслнинг ўзгача шарофати,
Бол мевалар она-ер саховати.
Зилол-зилол сувлар Аллоҳ неъмати,
Табиати шифо Ўзбекистоним.
Ўзбекнинг ўзбекча бор матонати,
Замин-ла тиллашар, зўр шижоати,
Юртнинг ободлиги, эрк шарофати,
Келажаги аъло Ўзбекистоним.
Муножат СОБИРОВА,
7-мактаб ўқитувчиси.

