ОГОҲЛИККА УНДАБ…
Яқинда Оқтош маҳалласида яшовчи, эндигина 26 баҳорни қарши олган Ф.Х. арзимаган баҳона сабаб ўз жонига қасд қилиб, ҳаётдан эрта кўз юмди. Афсуски, бу каби воқеаларга тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Савол туғилади: нима учун ёшлар ўз жонига қасд қилмоқда? Наҳотки, ўлим барча муаммолардан халос бўлишнинг ягона чораси сифатида кўринадиган бўлиб қолган? Мазкур ҳолатга севги сабаб бўлибди. Лекин омадсиз севги ҳам асосий сабаб эмас, назаримизда.
Ўз жонига қасд қилишга иродасизлик, билимсизлик, тарбиясизлик, нотўғри ёки бутунлай олиб борилмаётган тарғибот, турли фильм ва сериаллардаги шу каби саҳналар ундаётгандек…
Куни кеча шу мавзуда 10-мактабда муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мутахассиси Абдулбосит Собирхонов, туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Муродилла Юнусов, «Қамбарбойвачча» жоме масжиди имом хатиби Муҳаммаджон Мўминовлар юқоридаги ҳолат юзасидан мулоҳаза билдириб, кенг жамоатчиликни огоҳликка чақирдилар.
Аҳмаджон ТУРДИБОЕВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши бош мутахассиси.

