ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ ТУМАНИМИЗДА

Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик шодиёнаси яқинлашмоқда.

Бугунги тинч ва осуда, фаровон ҳаёт, юксак тараққиёт, оламшумул ўзгариш ва янгиланишлар, улкан бунёдкорлик қалбларимизда фахр ва ифтихор уйғотиш билан бирга, шукроналик ва огоҳликка даъват этади.

«Мустақиллик» маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мунира Қаҳҳорова, Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳиддинова,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъфодаги полковник Зикрилла Неъматов, Муқимий номидаги мусиқали театр актёри Отабек Ҳақбердиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси Улуғбек Тўлқинбоевлар сўзга чиқиб, мустақиллик берган улкан неъматлар, буюк ватандошларимизга муносиб ворислар бўлиш, ҳар он эзгулик ва яхшилик сари қадам ташлаш, илм олиш ҳақида мулоҳазалар билдирдилар, жонли мисоллар келтирдилар. Шоир Зикрилла Неъматов шеърларидан намуналар ўқиди. Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаси Сирожиддин Тўрабоев ижросидаги қўшиқлар учрашувга ўзгача файз бағишлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси фаоллигида ташкил этилган учрашув Бирлашган маданият ва аҳоли дам олиш марказида ҳам кўтаринки руҳда ўтди.