ХАЛҚ МАНФААТИ – ҲИМОЯДА
ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси вилоят кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари энг чекка ҳудудларда маҳалла аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлмоқдалар. Шундай мулоқотлар ЎзЛиДеП туман кенгаши ҳамкорлигида Мевазор ва Хўжаобод маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилди. Учрашув давомида юздан ортиқ хонадонга ташриф буюрилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Ушбу ҳудудлар аҳолиси томонидан суюлтирилган газ баллонларини вақтида етказиш, томорқа ва тадбиркорлик борасида амалий ёрдам бериш, фуқаролик паспорти олиш, иш билан таъминланиш бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида партия депутатлик гуруҳи аъзоларига тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатиш борасида вазифалар белгилаб берилди.
Азамат ҚОЗОҚОВ,
ЎзЛиДеП туман кенгаши ижрочи котиби.

