АЙЁМ ЙЎҚЛОВИ

Қурбон ҳайити туманимизда ҳам кенг нишонланди. Байрам муносабати билан мавжуд 55 та қабристон ҳамда барча маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, кам таъминланган оилалар хонадонларига йўқловлар уюштирилди.

-Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, 11 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, -дейди ФЎЎБОФМБ туман кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Олимжон Жакбаров. -Шунингдек, 56 та МФЙ томонидан кўчалар ободонлаштирилиб, кам таъминланган оилалар хонадонларига байрам қувончи олиб кирилди.

Туман марказидаги «Худойберди Эшон» жоме масжиди эрта тонгдан ҳамюртларимиз билан гавжумлашди. Ҳайит намози ўқилиши олдидан йиғилганлар тинчлик-осойишталик, меҳр-оқибат, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик мавзуларида маърузалар тинглашди. Барча эл-юрт равнақи, фаровонликнинг бардавомлигини тилаб, дуога қўл очди.