БЕБАҲО ХАЗИНА

Китоб – инсониятнинг энг бебаҳо маънавий мулки, мислсиз хазинаси. Ундан ҳар биримиз фойдаланишимиз, онгимизни унинг дуру жавоҳирлари билан тўлдиришимиз лозим. Ундан куч-қувват олиш, маънавиятимизни бойитиш имконига эгамиз. У шундай мўъжизавий хазинаки, қанча олсангиз ҳам бир қатраси камаймайди. Бу хазинанинг калити қўл етмас жойга илинган эмас. Унинг калити – мутолаа.

Бу калит доимо сизнинг ихтиёрингизда. Фақат кутубхонага киришга хоҳиш бўлса, бас.

Тенгдошларимиз ўртасида ҳозирда китобхонликка катта эътибор берилиб, турли хил тадбирлар, давра суҳбатлари, танловлар ўтказилмоқда. Мен ҳам таътилни мароқли ва самарали ўтказиш учун кутубхонага аъзо бўлдим. Машҳур ёзувчилар асарларини ўқиб боряпман.

Кўп китоб ўқиган инсон ҳақиқатга тик қарайди ва меҳр-муҳаббат билан яшайди. Сизлар ҳам кўп китоб ўқинг.

Зеро, сиз, тенгдошлар ҳам эзгу ҳисларга ошно бўлинг.

Дурдона ТУРҒУНПЎЛАТОВА,

26-мактаб ўқувчиси.