ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР
23-мактабгача таълим муассасасида саккизта гуруҳда 15 нафар тарбиячи 180 нафар болага таълим-тарбия бериб келмоқда. Рус, инглиз тиллари, гимнастика, турли спорт тўгараклари болажонлар вақтининг янада мазмунли ўтишини таъминламоқда. Яқинда ушбу муассасадаги қисқа муддатли гуруҳда тарбиячилар Дилфуза Маматова ҳамда Маҳлиё Ғуломовалар болажонлар иштирокида «Қувноқлар ва зукколар» тадбирини ташкил этишди.
Тадбирда арқон тортиш, тўсиқлардан сакраб ўтиш, савол-жавоб, викторина ўйинлари ўтказилиб, ғолиблар рағбатлантирилди. Шунингдек, болалар ижросидаги Ватанни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлар, мақол ва ҳикматли сўзлар, турли саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.

