Болалик
Оқиб кетди дарё мисоли,
Тўлқинларда авж шиддати бор.
Юрагимда унинг тимсоли,
Болалигим бирам беғубор.
Ўтган йиллар ҳамон ёдимда,
Ўртоқларим – шўх қизалоқлар.
Ўйнар эдик кўча, боғларда,
Қувончдан шод, кулиб яноқлар.
Вақт юришдан тўхтамас сира,
Ёшлигимиз ўғирлаб олиб,
Болалик – энг ширин хотира,
Чорлайверар ўтмишда қолиб.
Уринсак-да энди биз қанча,
Қайтмас бўлиб қолар болалик.
Эслаганда кўнгилдан анча
Ғуборларни олар болалик.
Мумтозбегим Жамолиддинова,
19-мактаб ўқувчиси.

