Ижод завқи

Жўшиб келса илҳомим агар,

Шеър ёзишга тушаман шу он.

Бундай вақтда қоғозу қалам

Бўлиб қолган менга қадрдон.

Хаёл бошлар аллақаерга,

Сармаст бўлиб, ҳис оғушида,

Парвоз этиб, тушаман ерга,

Оқ орзулар оппоқ қушида.

Оймомага айтиб қайтаман,

Кўнглимдаги дил сўзларимни.

Нигоҳ билан эркалатаман,

Юлдузларни – ой қизларини.

Булутлар кенг бағрини очиб,

Самоларда кўрсатар йўлим.

Хаёлларим тўзғитиб қочиб,

Шамол менга бермайди тиним.

Кезиб мудом хаёл ичида,

Тоғларга ҳам бориб тураман.

Ҳали ҳамон орзу қушида

Дунёларни кезиб юраман.

Соф ҳаводан оламан нафас,

Ўз-ўзимга келаман шу он.

Юрагимдан келади бир сас:

«Ҳаёт ўтар, ухлама, уйғон».

Хаёлимда бораман ўзим,

Бўлди, тамом, тўхтади қалам.

Юрагимда суратин чизиб,

Туғилади менинг шеъргинам.

Мумтозбегим Жамолиддинова,

19-мактаб ўқувчиси.