ФАХРИЙЛАР ЙЎҚЛАНДИ

Байрам арафасида меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш, қариялар, беморларни йўқлаш, ҳолидан  хабар олишдек хайрли ишлар кўлами янада кенгаяди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Юсуфжон ота Усмонов, Исматилла ота Раҳматиллаев,  Абдуқаҳҳор ота Эшматов, Мадамин ота Абдуллаев, Аҳмаджон ота Мамадалиевлар хонадонига туман ҳокими в.б. Муҳаммадаюбхўжа Апақов, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар ташриф буюришди. Байрам йўқловидан отахонлар мамнун бўлиб, бундай хайрли ва эзгу ишлар бошида турган Юртбошимизга миннатдорчилик билдирдилар, шундай дориломон, саодатли кунларга шукроналар айтиб, дуо қилдилар.

Йўқлов ва саховат тадбирларидан 160 нафар фронт орти меҳнат фахрийси, ногиронлар, кам таъминланган оилалар ҳам четда қолишмади. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан Президентимизнинг байрам совғалари хонадонларга етказилди.

30 август куни “Танҳо” тантаналар мажмуасида ош тортилиб, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирланди. Ҳосил олдидан хирмонларга барака тилаб, йиғилганлар дуога қўл очдилар.