ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

«Шаҳноз мастер класс» хусусий корхонаси раҳбари Адиба Ҳожимирзаева фаол тадбиркорлардан. У бундан олти йил аввал иккита ишчи ўрни билан иш бошлаган эди. 2014 йили 5 та чок машинаси сотиб олиб, ишчилар сонини 7 нафарга кўпайтирди. Бугунга келиб, ишчилар сони 45 нафарга етди.

Адиба яқинда «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси банклар ассоциацияси томонидан ўтказилаётган «Анор-2018» кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолибликка эришиб, 400 миллион сўмгача 4 фоизли имтиёзли кредит олиш имкониятини ҳам қўлга киритди. У энди танловнинг республика босқичига тайёргарлик кўрмоқда.

Мустақиллик байрами арафасида корхона собиқ туман халқ музейи биносида фаолиятини бошлади. Бу ердаги тикувчилик цехида болалар, аёллар ва эркаклар учун  ўнга яқин либос тайёрланади.

Байрам бўсағасида иш бошлаган тикувчилик цехига туман ҳокими в.б. Муҳаммадаюбхўжа Апақов ташриф буюрди. Туманимиз раҳбари тикувчилик цехида яратилган шарт-шароитлар, тадбиркорнинг имкониятлари ва келгуси режалари билан қизиқди. Нуронийлар вакиллари дуога қўл очиб, корхона фаолиятига муваффақиятлар тилашди.