ДАСТЛАБКИ ҲОСИЛ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Жорий йилда туманимизда 6269 гектар майдонда пахта етиштирилди. Давлат омборларига 20862 тонна «оқ олтин» етказиб берилади. Чоршанба куни «Уйчи пахта тозалаш» АЖда дастлабки ҳосил қабул қилиб олинди. Бу ерда сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари вакиллари тўпланиб, эзгу тилаклар айтишди, бу йилги ҳосил ҳам баракали бўлиб, мавсумнинг талафотсиз якунланиши ният қилинди. Дастлабки ҳосилни топширган илғор фермерларга эсдалик совғалари тақдим қилинди.
ПАХТАКОРГА КЎМАКДОШ
Шанба, якшанба кунлари туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида туман ИИБ, ЁХБда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан икки юз нафари теримга чиқиб, пахтакорларга кўмакдош бўлди.
-«Мастура Зилол Гулистон» фермер хўжалигида ташкил этилган оммавий ҳашарда Алишер Қўзиев, Ёқутхон Икромова, Фарҳод Нишонов, Дилфуза Каримовалар оилалари билан теримда фаол қатнашиб, 130 килогача пахта теришди, -дейди туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Абдураҳмон Худойбердиев. -Уларга вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Тоҳиржон Муродалиев эсдалик совғаларини топширди. Жийдакапа маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги даста хонандаси Абдурауф Абдусаломов дилрабо қўшиқлари билан маданий хизмат кўрсатди.

