ИШЛАШГА ЙЎЛЛАНМА
Муносиб иш ўрни ҳар бир одамнинг орзу-истагидир. Ўз мутахассислиги бўйича ҳалол ва фидойиларча меҳнат қилиб, жамиятимиз ва Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишни ким ҳам хоҳламайди, дейсиз. Ана шу каби эзгу ниятларни амалга ошириш мақсадида туманимиздаги 3-сектор ҳудудида – Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида туман ИИБ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринларининг «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман ИИБ бошлиғи Ғайрат Ғаниев уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги амалий ишлар ҳақида гапириб ўтди.
Ярмаркада туманимизда фаолият олиб бораётган ва мулкчилик шакли турлича бўлган 20 та корхона, ташкилот, муассаса ҳамда тадбиркорлик субъекти 165 та бўш иш ўрни билан қатнашди.
Тадбир давомида 22 нафар ёшга ўз мутахассислиги бўйича ишга йўлланма берилиб, 15 нафари иш билан таъминланди.
Баҳромжон НИЗОМИДДИНОВ,
туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси.

