ХАЗИНАЛАР КАЛИТИ

Китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи, билим манбаидир. Китоб хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас санаган.

Бугунги кунда китоб ўқиш ва унга муносабат бирмунча сусайгандек. Ёшларимиз кўпроқ кино, видео, телевидение ва айниқса, компьютерга берилиб кетди.

Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўл келади. Ёшларнинг кўп китоб ўқиши, маърифатли инсон бўлиб етишиши биз, педагогларга ҳам боғлиқ. Бунинг учун кўпроқ китоб ўқишимиз ва ёшларимизни ҳам китоб ўқишга жалб қилишимиз лозим. Зеро, маънавият ҳам инсонга кўп китоб ўқиш орқали юқади. Маънавиятимиз мўрт бўлиб қолмаслиги учун доимо китоб ўқишимиз, изланишимиз лозим.

Кимё  ИБРОҲИМОВА,

22-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.