ИЗЛАНУВЧАН ПЕДАГОГ

Васила Исмоилова педагоглар оиласида камол топган. Волидаси Жамилахон Баннаева кўп йиллар рус тили фанидан дарс бериб, айни пайтда кексалик гаштини сурмоқда.

Сулола давомчиси мана бир неча йилдирки, 38-мактабда ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бериб келяпти. У бошланғич ҳамда 7-синфлар ўқувчиларига машғулотлар ўтади. Ҳар бир дарсда ноанъанавий усуллардан, техника воситаларидан самарали фойдаланишга интилади. Айниқса, ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстиришга эътибор беради. «Йил фасллари», «Ойлар», «Оила» мавзуларидаги дарс ишланмалари ҳамкасблари томонидан ҳам юқори баҳоланган. «Бу қизиқ!» деб номланган инглиз тили тўгарагига бошланғич синф ўқувчиларидан 13 нафари аъзо. Васила улар билан қўшимча машғулотлар олиб бориб, мактабда турли тадбирлар ташкил этмоқда.

Мадина ИМОМОВА,

6-мактаб ўқитувчиси.