МОЛ-МУЛКНИ ТАҚСИМЛАШ
Эр-хотиннинг никоҳ даврида орттирган мол-мулки умумий мулк, деб эътироф этилади. Аммо никоҳга қадар олинган мулклар ҳар бир тарафнинг шахсий мулкидир. Никоҳни бекор қилмасдан туриб ҳам мол-мулкнинг тақсимланиши мумкинлиги қонунчиликда белгиланган. Эр-хотиннинг бирортасининг талаби билан умумий мол-мулкни никоҳ даврида ҳам, у бекор қилинганидан кейин ҳам тақсимланиши мумкин. Никоҳи бекор қилинган эр-хотиннинг умумий мол-мулкини тақсимлаш тўғрисидаги талабларга эса 3 йиллик даъво муддати қўлланилади.
Шундай экан, сиз ҳам, турмуш ўртоғингиз ҳам никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни кутиб ўтирмай, мол-мулкни тақсимлаш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Бунда шуни билишингиз лозимки, Оила кодексининг 27-моддаси бешинчи қисмига кўра, оилавий муносабатлар тугатилганда, суд эр ва хотин алоҳида яшаган даврда орттирган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки, деб топиши мумкин.
Никоҳни бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза бераётганингизда ҳозирги ижтимоий аҳволингизни батафсил баён қилинг ва суд буларни инобатга олган ҳолатда қарор чиқаради.
Зумрат ҚОРАБОЕВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудири в.б.

