“СЕВГИМНИ ДУНЁ БИЛСИН”
Туманимизда ёш қаламкашлар сони тобора кенгаймоқда. Қалам аҳлига кўрсатилаётган эътибор ҳар қандай ижодкорга куч беради. Мана шундай ижодкорлардан бири Шокиржон Турғуновдир. Яқинда унинг «Севгимни дунё билсин» деб номланган илк шеърий тўплами Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳомийлигида нашрдан чиқди. Шу муносабат билан Уйчи маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган устоз ижодкорлардан Алишер Жўраев, Кимёхон Расулова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Эътиборхон Юнусова, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахассиси Нодирахон Мамадалиевалар Шокиржон қаламига мансуб шеърларнинг ўзига хослиги, мавзуларнинг жилоси ҳақида тўхталиб, унга келгуси ишларида омад тиладилар.
Якунда коллеж директори Абдумажид Отабоев масканда таълим-тарбия олаётган ўқувчилар орасида ҳам Шокиржондек истеъдод эгалари кўпайишини таъкидлади.
Машҳура АҲМАДЖОНОВА.

