Сингилларимга
Қордек оппоқ орзуларингиз,
Беғубордир шодлигингиз ҳам.
Дунёдаги покликда тенгсиз
Тилакларим сизга, сингилчам.
Оловюрак қалбингизга ҳеч
Дард-аламлар соя солмасин.
Кулиб яшанг мудом эрта-кеч,
Қалбда зарра армон қолмасин.
Бугун сизни мадҳ этар қалам,
Тилакларнинг бари сиз учун.
Кулиб яшанг – кулсин бу олам,
Яноғи гул – жажжи қиз учун.
Дунёларга алишмам сизни,
Тилло ичра дуру зар, синглим
Сиз бахтисиз мендайин қизнинг
Мубина-ю Зулфизар синглим.
Мумтозбегим ЖАМОЛИДДИНОВА,
19-мактаб ўқувчиси.

