ХАЛҚ БАНКИ МИЖОЗЛАРИГА ҚУЛАЙЛИК

Акциядорлик тижорат Халқ банки Уйчи филиали аҳолига банк хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулай-ликлар яратиш мақсадида тўлиқ қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Қўшимча янгидан қад ростлаган банк биноси қурилишига 920 миллион сўм маблағ сарфланди. Замонавий бинога янги мебель жиҳозлари келтирилди. Эътиборлиси, бинога кираверишдаги милиция пости ўрнига мижозларга маслаҳат берувчи Рецепшн, Бекофис, Фронтофис хизмати йўлга қўйилди.

Бу ерда банк мутахассиси мижозларга маслаҳат, уларнинг саволларига жавоблар беради. Бир сўз билан айтганда, ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилади.

Шунингдек, банкда тадбиркорлар ва  жисмоний шахслар учун алоҳидадан хизмат кўрсатиш жойлари ташкил этилган.