ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш, уларнинг ҳуқуқий онг ва саводхонлигини ошириш мақсадида Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси Т.Ражабов ёшлар билан учрашди. Тадбирда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш долзарб вазифа эканига эътибор қаратилди. Бунинг учун судларга, ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
-Ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг дарди ва таклифларини тинглаш, муаммоларини қонун доирасида адолатли ҳал этиш мақсадида сайёр судлар бўйича режа-жадвал белгилаганмиз, -дейди фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси Т.Ражабов. -Ҳар ўн кунда туманларда сайёр суд ва учрашувлар олиб борилмоқда. Учрашув давомида ёшлар томонидан берилган саволларга суд раиси томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Азизбек МИНГБОЕВ,
туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси.

