ҒОЛИБЛАР – ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА

Ҳар йили Ўзбекистон Реcпубликаси Президентининг соврини учун ўтказиб келинаётган «Ташаббус» кўрик-танловининг бу йилги босқичида ҳам фермер, тадбиркор ва ҳунармандлар ўз кўргазмалари билан фаол иштирок этдилар.

Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойесида танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган маҳсулотлар кўргазмаси жой олди.

Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими в.б. Муҳаммадаюбхўжа Апақов иштирок этиб, танлов қатнашчиларига омад ва уларнинг сафи янада кенгайиб боришини тилади.

Танлов якунига кўра, «Йилнинг энг яхши тадбиркори» (саноат соҳасида) йўналиши бўйича «Либос гулшани» МЧЖ (раҳбари И.Асқаров), «Йилнинг энг яхши тадбиркори» (хизмат кўрсатиш соҳасида) йўналиши бўйича «Дурдона шифо сервис» хусусий корхонаси (Ю.Сиддиқов), «Йилнинг энг яхши ёш тад-биркори» йўналиши бўйича якка тартибдаги тадбиркор Эъзоза Дадамирзаева, «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши бўйича якка тартибдаги тадбиркор Мираҳмад Каримов, «Йилнинг энг яхши фермери» йўналиши бўйича «Мирзааҳмад ота ўғли Нурмуҳаммад» фермер хўжалиги (М.Мирзааҳмедов) ғолиб деб топилдилар. Шунингдек, ўнга яқин номинация бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Ғолиблар туман ҳокимлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси туман тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг дипломи ва  қиммат-баҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ғолиблар энди танловнинг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Назира ТУРСУНОВА,

33-мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси.