Ҳижрон

Келмади ҳолим сўраб, дилозорим бормиди,

Хаста кўнглим йиғласа унга корим бормиди?

Тиғланди бағру дилим бевафонинг дардида,

Ишқинг ўтида ёнган интизорим бормиди?

Тингламас  сўзларимни, ул қулоғин солмади,

Пешвоз чиқсам йўлига ҳеч назарга илмади.

Меҳрибоним кетибон чекдим йўлида изтироб,

Ортидан зор термулиб, бўлди аҳволим хароб.

Маҳбубанг алдаб кетдинг, кўзини ёшлаб кетдинг,

Қўлига қоғоз бирла қаламни ташлаб кетдинг.

Йўлларингга қарайман ўтган куним беҳисоб.

Сенинг меҳринг соғинган шеърларимда изтироб.

Қалбимда яшар  доим сенинг ширин сўзларинг,

Кўз ўнгимда намоён бўлар қаро кўзларинг.

Сени ёдга оларман ҳар нафас, ҳар онимда,

Унутмасман ҳеч қачон бўлмасанг ҳам ёнимда.

Маҳбуба  ЯҚУББАЕВА.

Пастгузар маҳалласи.