НУРОНИЙЛАР ҲИММАТИ
Республикамизда миллий бойлигимиз ва ифтихоримиз бўлмиш пахтани ўз вақтида нобудгарчиликсиз териб олиш бўйича бу йил ҳар йилгидан бошқача иш ташкил этилди. Таълим муассасалари ва тиббиётчиларни жалб қилмай, маҳаллалар аҳолиси ёрдамида териб олиш, иш ҳақини оширилган ҳолатда тўлаш жорий этилдики, бундан барча баравар манфаат кўряпти.
Туманимиздаги Мустақиллик маҳалласининг уюшмаган аҳоли вакилларидан ташкил топган отрядлар ҳудуддаги «ЗЁЗО Хуршидбек Турғунов» фермер хўжалигида Ёқутхон Умрзо-қова ва Исломбек Маҳмудов раҳбарлигида юқори суръатда иш ташкил этмоқдалар.
Деярли катта ёшдаги (65-70 ёшли) онахонлар худди ёшлар каби ғайрат кўрсатиб, 70-80, ҳатто 100 кг.гача пахта теришяпти. Улар орасида Турғуной Дўсанбоева, Тилобатхон Қурбонова, Зоҳидахон Аҳмадалиева, Санобархон Қосимова, Манзурахон Азизова, Мунаввархон Даминоваларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ. Отрядларда кунига 120-130 нафар теримчи қатнашиб, 8-10 тоннадан хирмон барпо этилмоқда.
Эзгулик МФЙда ташкил этилган 49-отряд аъзолари Маҳмуджон Қорабоев раҳбарлигида «Илҳомжон Бозорбоев» фермер хўжалиги далаларида меҳнат қилиб, эл-юрт хирмонига муносиб улуш қўшмоқдалар. Бу ерда ҳам серғайрат нуроний онахонлар Озодахон Раҳимова, Зуҳрахон Ўрозова, Фотимахон Нишонова, эр-хотин Ҳабибулло ва Сотқиной Ёқуббоевлар, Мавлудахон Алтаева, Раҳимахон Иброҳимова, Насибахон Қамбарова, Тожихон Мирзаева, Зуҳрахон Мирзаева, Мавлудахон Қаҳҳоровалар 100 кг.гача пахта териб, ҳам юрт учун, ҳам ўз оилалари учун фойда келтирмоқдалар. Отряд аъзоларининг кунлик хирмонлари 10-11 тоннани ташкил этмоқда.
Ҳимматингизга раҳмат, муҳтарама онахонлар!
Мавлудахон ҒАФУРОВА,
1-сектор вакили, маҳалла отинойиси.

