ОММАЛАШТИРИШГА ЛОЙИҚ
«Қуёш, ой ва юлдузлар». 5-синфда география фанидан айни шу мавзуда ўтилган очиқ дарс ўқувчиларнинг бу борадаги билимларини янада мустаҳкамлаш ва тўлиқроқ маълумот олишларида муҳим аҳамият касб этди.
Муаллима Феруза Давлатова изланувчан, янгиликка интилувчан, касбининг фидойиларидан. У нафақат очиқ дарсларда, балки доимий машғулотларида техника воситаларидан, кўргазмали қуроллардан фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда.
М.Қирғизалиева, М.Раҳимжонова, М.Усубжонова, Ф.Сатторов, Ж.Норбоев каби ўқувчилар дарс жараёнида ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиб, мавзуга доир кўплаб қизиқарли маълумотларни бердилар. Машғулотда қатнашган ҳамкасблар ўқитувчининг фаолиятини кенг оммалаштиришни тавсия қилдилар.
Насиба ҲОЖИМАТОВА,
2-мактаб ўқитувчиси.

