ҲАРБИЙ ҚИСМДА МАЪНАВИЯТ СОАТИ

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов маънавиятга «Инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир», -дея таъриф берган эдилар. Маънавият, энг аввало, инсоннинг руҳий ва ақлий оламини ифодалайди. У кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий тасаввурларини ўз ичига олади.

Ўтган ҳафта туманимиздаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маънавият соати ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулло Абдуллаев, Ғайрат педагогика коллежининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зуҳра Узоқова, коллеж психологи Муяссар Қорабоевалар иштирок этиб, аскарларга мавзу юзасидан маънавият соати ўтиб беришди.

Шерзод ХУШБОҚОВ,

ҳарбий қисм командири.