ҲАШАРЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
«Қизилравот ирригатор» СИУ ҳудудидаги «Янгиер шафоати» фермер хўжалиги пахтакорларига Янгиер, Дўстлик, Ҳожиобод, Зиёкор, Ҳожиобод МФЙлари ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси, тумангаз филиалидан икки юзга яқин ҳашарчи теримда яқиндан кўмак бермоқда. Улар 80 тоннадан ортиқ пахта териб, хирмонни юксалтирмоқдалар.
-Мадина Ғаниева, Фотима Абдуллаева, Муяссар Сатторова каби ёшлар вакиллари теримда пешқадамлик қилишяпти, -дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг «Фидойи ёшлар» отряди раҳбари Отабек Муродов. -Уларга беш кунлик якунларига кўра эсдалик совғаларини топширдик.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғанишер Жўраев, туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Гулбаҳор Мирзараҳимовалар илғор теримчиларга совғалар тақдим қилишди.

