МАРҲАБОНИНГ ОДИМЛАРИ

18-мактабнинг 7-«В» синф ўқувчиси Марҳабо Солижонова  Ўзбе-кистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ўтказилган «Ёш китобхон» кўрик-танловининг туман босқичида 10-14 ёшлилар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичида қатнашиш йўлланмасига эга бўлди. Бу хушхабар унинг бувиси Иноятхон ҳожи аяни, отаси Шавкатжон ва онаси Шоҳида опани беҳад севинтирди. Иноятхон ҳожи ая набирасининг бу ютуғидан боши осмонда. Пенсия олганда биринчи бўлиб набирасига китоб совға қилишни дилига тугиб қўйди.

18-мактаб кутубхоначилари Гулнора Эгамова, Дилором Низомбоевалар ёш китобхон Марҳабонинг интилувчан ва изланувчанлиги, китоб ўқишга бўлган иштиёқи кучли эканлигини эътироф этиб, унга алоҳида эътибор қаратишаётганини таъкидлашди. Яқинда Марҳабога танловда ғолибликка эришгани учун “Артель” телефонини совға қилишибди. Марҳабо бу туҳфани онасига топширди.

Шу кунларда Марҳабо танловнинг вилоят босқичига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.